Мазкур банк мутасаддилари ушбу турдаги тўловларни аҳолига қулайлик яратиш мақсадида соддалаштириш устида иш олиб борилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, эндиликда пенсионерларга пенсия маблағларини банк картасига ўтказиш бўйича аризаларни Пенсия жамғармасига бормасдан банк филиалига топшириш йўлга қўйилди.
Шунингдек, Халқ банки томонидан фуқароларга фарзанди туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш билан автомат тарзда банк картаси орқали “суюнчи пули”ни олиш тизими жорий этилди. Натижада, бугунги кунга қадар 13 минг нафарга яқин фуқароларга 6,8 млрд. сўмдан ортиқ нафақа тўловлари он-лайн тарзда банк карталарига ўтказиб берилди.