Улар орасида ўзбек тили ҳам борлиги бизнинг бахтимиз, фахримиздир.

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.

Бизнинг она заминимизда миллий давлатчилик 3 минг йиллик бой тарихга эга саналса, ушбу даврларда жамиятнинг турли соҳалари каби ҳарбий соҳаси ҳам санъат даражасида ривожланиш босқичини босиб ўтди, бу жараёнда миллий тилнинг ўрни беқиёс саналади.

Демак бугунги кунда илмий тадқиқот масалларида ҳарбий терминологияни тадқиқ этиш, тарих барханлари остига яширинган тилимизнинг бу жабҳадаги гўзаллигини, бетакрорлигини очиб бериш бугунги куннинг долзарб масаласига айланмоғи зарурдир.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида Ўзбек тилида ҳарбий терминология масалаларига бағишланган маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси мутахассис ходимлари, тилшунос тадқиқотчилар, курсантлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар ўзбек тилининг тарихий аҳамияти, миллий юксалиш йўлидаги ўрни, ҳарбий лексикология масалаларига алоҳида тўхталиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида «Шон-шараф» Давлат музейи бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Д.Худайқулов,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти Маънавият ва ёшлар тарбияси

маркази катта инспектори