Хабарингиз бор Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) кеча иккаинчи жангини ўтказди. Аслида Ҳасанбой Павел Гунченкога қарши рингга чиқиши керак эди, аммо жангга бир кун қолганда унинг рақиби ўзгарди ва Ҳасанбой асли андижонлик, ҳозирда Россияда истиқомат қилаётган Одилжон Сотқиновга қарши рингга кўтарилди.

Ушбу жанг 6 раундга мўлжалланган эди аммо, жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Жангнинг биринчи раундида Ҳасанбой рақибини тўрт марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Тўртинчи нокдаундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва Дўсматовнинг муддатидан олдин ғалабасини қайд этди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз Дўсматов 2019 йил ноябрь ойида Мексикада проф рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда мексикалик Хесус Виллануевани иккинчи раундда нокаутга учратганди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати