Фарғона туманидаги “Тошқўрғоназиз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳасанжон Охуновнинг оиласи “Темир дафтар”га киритилган. Оила бошлиғи 2-гуруҳ ногирони, мавсумий ишлар билан шуғулланади. Турмуш ўртоғи Умидахон ишсиз. Уларнинг бир нафар фарзанди бор. Қўли юпқа бўлган бу оиланинг яшаш шароитлар ниҳоятда оғир ҳолатда эди. Топгани рўзғордан ортмайди. Шу боис уй-жойлари аянчли бўлиб, уни тиклаш ва уй қуриш имкониятига эга бўлишмади. Лекин оила кўпнинг, саховтали кишилар эътиборидан четда қолмади.

Ёш тадбиркор, “Файз ғишт сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Элбек Обидов эҳтиёжманд оила корига бакор келиб, бу оила учун  уч хонали  уй қуриб берди.

— Ҳасанжоннинг уйи авария ҳолати келиб қолганди. Тадбиркорнинг кўмагида замонавий уй қуриб берилгани айни муддао бўлди, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муроджон Дадажонов. — Маҳалламизда “Темир дафтар”га 7 та оила киритилган бўлиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, даромад топишига кўмаклашиш учун зарурий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Тадбиркорлик йўналишида ишловчилар учун имтиёзли сармоялар берилмоқда, томорқадан унумли фойдаланиш чораларини кўряпмиз.

Янги уй-жойни эгаларига топшириш катта тантанга айланиб кетди.  Оилани янги уй билан қутлаган маҳалла оқсоқоллари савоб ишнинг бошида турганларга миннатдорлик билдиришди.

— Хурсандчилигимизни сўз билан таърифлаб бера олмайман, — дейди  оила бекаси Умидахон қувончини яшира олмай. — Минг шукр, ёлғизлатиб қўйишгани йўқ.  Яқинда қизимни даволанишида ҳам ёрдам беришди. Янги уй эса ҳаётимизга янада фаровонлик олиб кирди. 

 Расулжон КАМОЛОВ,

 “Янги Ўзбекистон” мухбири