BioBlock деб номланган дори воситаси лаборатория тадқиқотларидан муваффақиятли ўтди. Мазкур дори воситаси профессор Март Устав бошчилигидаги компания тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилди.
Icosagen компаниясининг директори Март Уставнинг айтишича, лаборатория тадқиқотлари дори воситасининг самарали эканини исботлаган. У одатий коронавирусдан ташқари, унинг энг хавфли штаммлари, хусусан, “Дельта”дан ҳам ҳимоя қила олади.
Март Уставнинг айтишича бурун бўшлиғига сепилган спрей таъсирида антитанача шиллиқ қаватда сақланиб туради ҳаммда одамни 4 соат давомида коронавирусдан ҳимоя қилади.
Дори воситаси патентланди ҳамда уни ишлаб чиқариш ҳамда сотишга рухсат берилди.