Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик қийматлардан +5...+7 даражага юқоридир.

12 майда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +2...+3 даражага пасаяди ва +27...+32 даражани ташкил этади.

8-9-май кунлари шимолда, 11-12-май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8 ва 11-12 майда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғиши мумкин.

Пойтахтимизда 8-11 майда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорати 8 майда +25...+27 даражагача, 10-11-май кунлари 32-34 даражагача аста-секин кўтарилади.

12 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат нисбатан пасаяди.