Тадқиқотчилар 12 йил давомида ўртача ёши 56 ёшни ташкил этган 1100 га яқин эркакларнинг когнитив қобилиятлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Бундан ташқари, улар ёнилғи ёқилганида ҳосил бўладиган 2,5 микрометр диаметрли (PM2,5) аэрозоль зарралари ва ҳаводаги азот диоксидининг хотира, ижро этувчи функциялар, нутқнинг равонлиги ва миянинг қайта ишлаш тезлигига таъсирини ўрганишди.
Маълум бўлишича, 40 ёшдан 50 ёшгача бўлган PM2,5 ва NO2 таъсирининг юқори даражасини бошдан кечирган иштирокчилар равонлик нуқтаи назаридан ёмонроқ когнитив кўрсаткичларни кўрсатган. PM2,5 нинг юқори даражасига дучор бўлган 56 ёшдан 68 ёшгача бўлган шахслар ижро этувчи функцияларда ёмонроқ натижаларни намоён этди ва юқори NO2 таъсирига дучор бўлганлар эпизодик хотира билан боғлиқ ёмонроқ натижаларни кўрсатди.
Ижро этувчи функция ақлий хатти-ҳаракатлар ва ҳаракатларни режалаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштиришдир. Эпизодик хотира – бу ўтмишда содир бўлган ўзига хос воқеаларни эслаб қолиш ва қайта тиклаш қобилияти, дейилади lenta.ru сайтида.
| *Деменция, бу – хотира, фикрлаш ва кундалик фаолиятни амалга ошириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатадиган бир нечта касалликларни тавсифловчи атама. Деменция вақт ўтиши билан ривожланади. Бу асосан кекса одамларда юзага келади, лекин ҳамма кексайган одамларга ҳам деменция ривожланмайди. |