Машина ҳайдаб кетаётганимда тўсатдан олдимдан пиёда чиқиб қолди. Тўғри, машина сигналини кетма-кет қаттиқ босдим. Шу атрофда ЙПХ ходими мени кузатиб турган экан. У мени беҳудага кўп марта товуш ишорасини беришда айблаб, жаримага тортмоқчи бўляпти, шу тўғрими?

Машина ҳайдаб кетаётганда товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда берилиши керак:

  • аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
  • зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Булардан ташқари вазиятларда товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланган.

Товуш сигналини сабабсиз бериш БҲМ нинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агарда бир марта товуш сигналини бериш етарли бўлишига қарамасдан кетма-кет товуш сигнали берилган бўлса, бу сабабсиз товуш сигнали бериш деб топилиши мумкин.

ЙПХ ходими ҳаракатларидан норози ҳайдовчи судга мурожаат қилиши мумкин.

Саволга “Адолат” МҲАМ масъул ходими Саламат Туремуратов жавоб берди.