Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Д. фуқаро А.Я.га ўзини гўёки Олмалиқ шаҳар ЙҲХБ ходими сифатида таништириб, унга ўқув машғулотларига қатнашмасдан танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Х. фуқаро Д.Ш.нинг ишончига кириб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.К. фуқаро С.О.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 550 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, 500 АҚШ доллари ва 600 000 сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Т.А. фуқаро Ш.У.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Фуқаро 550 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, 500 АҚШ доллари ва 600 000 сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди
- Сирдарёда рейд вақтида экологик инспектор ҳалок бўлди
- Навоийда бизнеснинг тизимли муаммолари қандай ҳал этилмоқда?
- I Марказий Осиё талабалар спорти халқаро форуми ўтказилади
- 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари такомиллаштирилади
- Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади