Бухоро ИИБ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Ҳолат, жорий йилнинг 23 март куни соат 20:10 ларда Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 Бухоро ҳалқа автомобиль йўлининг 16-км.га етганда содир бўлган.

Бунда Туркманистон Республикаси Оври шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган Динс Танжу исмли шахс бошқарувида бўлган “Mersedes-Bens" русумли (33 АНГ 869) юк автомашинаси ҳаракатланиш вақтида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси юк автомашинаси ҳайдовчисининг ухлаб қолиши натижасида юз берган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситасига шикаст етган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.