Жорий йилнинг 17 июль куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси Тапоич йўл ўтказгичида М.М. бошқарувидаги давлат рақами 01 Y 304 LB бўлган Нехиа 3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Шу ўринда фуқаролардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ва ҳаракат давомида ҳушёрликни оширишларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.