Низом ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартибини белгилайди.

Бундан ташқари низом биотехник тадбирлар доирасида қуйидагиларни назарда тутади:

— ўтказиш мақсади ва усуллари;
— режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби;
— ўтказиладиган ҳудудлар ҳамда уларни ўтказиш бўйича талаблар;
— ўтказиш якунларини мониторинг қилиш ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш;
— молиялаштириш тартиби.

Шунингдек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар белгиланган схемага мувофиқ ўтказилади.