Ҳуқуқий акция доирасида қуйидаги шахсларга ёрдам берилади:

  • Туғилиши қайд этилмаганлиги оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар;
  • Яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар;
  • Туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмаганлиги сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар; 
  • тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахслар;
  • кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар.

Мазкур ҳуқуқий акция доирасида, жумладан:

  • қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатлари республика миқёсида хатловдан ўтказилади;
  • фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойлардаги туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади;
  • сайёр қабуллар ташкил этилади.

Натижасига кўра, мазкур шахсларнинг:

  • туғилганлиги қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади;
  • яқин қариндошларининг ўлими қайд этилиб, гувоҳнома (маълумотнома)лар берилади;
  • туғилиш ёки ўлим ҳақидаги фактларни белгилаш юзасидан судларга аризалар киритилади ва суд ҳужжати асосида туғилиш (ўлим) қайд этиб берилади;
  • тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда кўмаклашилади;
  • кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ваколатли органлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилади.