Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, фонднинг Урганч шаҳар бўлинмаси ҳамда 8-мактабгача таълим муассасаси ва “Феруз-Хоразм” масъулияти чекланган жамият таъсисчилари ташаббуси билан Урганч шаҳридаги “Ўзбекистон замонавий санъат музейи”да “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида болажонлар учун  “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” номли маънавий-маърифий  хайрия тадбири ўтказилди.

Маънавий-маърифий, хайрия тадбирда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда ижтимоий кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ўтказилган   маънавий-маърифий, хайрия тадбир болажонларни етук, баркамол, юрт учун нафи тегадиган қилиб тарбиялашда, қолаверса, ёз фаслини мароқли тарзда ўтказишлари учун катта мотивация бўлди.

Маънавий-маърифий, хайрия тадбирда бадиий жамоаларнинг театрлаштирган чиқишлари, янграган ва ижро этилган куй-қўшиқлар болаларга бир олам қувонч бағишлади. Шундан сўнг, фонд, унинг бўлинмаси ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари болажонларга тортиқ этилди.

Маҳалла хайрия жамоат фонди

Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати