Халқаро тоғларни комплекс ривожлантириш маркази (ICIMOD) ҳисоботига кўра, 2011-2020 йилларда музликлар аввалги ўн йилликдагига қараганда 65 фоизга тезроқ эриган.
Ҳимолой минтақасидаги Ҳиндикуш музликлари тоғли ҳудудларда 240 миллион киши ва дарё водийларининг қуйи оқимида 1,65 миллиард киши учун асосий сув манбаи ҳисобланади. Улар дунёдаги энг йирик дарё тизимларини, жумладан Ганг, Ҳинд, Хуанхэ, Меконг ва Иравадини сув билан таъминлайди.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳатто оптимистик сценарий остида ҳам, музликлар аср охирига келиб ўз ҳажмининг учдан бир қисмини йўқотади. Агар ҳозирги эриш тезлиги давом этса, йўқотишлар 80 фоизгача бўлади. Климатологларнинг фикрича, криосферада салбий ўзгаришлар аллақачон юзага кела бошлаган, деб хабар беради mir24.tv.