Унда сўзга чиққанлар Ҳиндистоннинг мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот беришди. Хусусан, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат бу хақда шундай фикрларни ифода этди:

– Бугун Ҳиндистон ўзининг энг катта байрамини 75-маротаба нишонламоқда. 1947 йил 15 августда Ҳиндистон мустақил давлатга айлангани ҳақидаги акт кучга киритилган ва Деҳли шаҳрининг Ред Форт қалъаси девори устидан уч рангли мустақиллик давлат байроғи кўтарилган. Мустақиллик байрамини ҳар бир давлат фуқороси ўзининг диний ва миллий келиб чиқишига қарамасдан катта байрам қилади.

Ўзбекистон ҳам яна бир неча кундан сўнг ўз Мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлайди. Узоқ тарихга эга икки давлатнинг барча соҳадаги алоқалари мустаққиллик йилларида янада ривожланди. 2020 йил январь-август ойларида Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 198,4 миллион долларни ташкил этган бўлса, бу йил шу давр оралиғидаги хамкорлик кўлами 250 миллион доллардан иборат бўлди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳинд капитали иштирокидаги 277 корхона фаолият юритмоқда, улардан 175 таси якка тартибдаги тадбиркорлар ва 102 та қўшма корхоналар.

Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга GSP+ бенефициар мамлакат мақомини берилгани, унинг Марказий Осиёдаги улкан иқтисодий салоҳияти ва йирик истеъмол бозорига эга экани ҳиндистонлик сармоядорлар ва ишбилармонларни мавжуд имкониятлардан фаол фойдаланишга ёрдам бераяпти. Илм-фан, маданий ва гуманитар алоқалар кўлами ҳам икки мамлакатнинг фаол ҳамкорлиги учун замин яратмоқда. Ҳар йили 120 дан ортиқ Ўзбекистонлик мутахассислар Айтек дастури орқали Ҳиндистонда ўз малакаларини ошириб келади.

Шунингдек, Тошкентдаги Лаъл Баходур Шастри номидаги Ҳиндистон маданияти марказида “Ҳиндистоннинг кеча ва бугуни” мавзусида ўтказилган йиғилишда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалий самараси ва Ўзбекистон билан амалий хамкорликдаги саъй-харакатлар бўйича фикр-мулохазалар билдирилди. Шундан сўнг ушбу марказ ҳовлисида Мустақиллик кунига бағишланган фотокўргазма хам очилди.

Нодира НОРМУРОДОВА