Пайшанба куни NDTV телеканалининг манбаларга таяниб тарқатган хабарига кўра, мазкур қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида дори воситаларини етказиб бериш қарорига ҳам таъсирини ўтказиши мумкин. Дастур коронавирусга қарши вакцина билан аҳволи бир мунча оғир мамлакатларнинг таъминланишига ёрдам беришни мақсад қилган.

Телеканал манбанинг «COVAX дастури етказишни имкон қадар тезроқ таъминлаш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати билан музокара олиб боряпти. Лекин Ҳиндистонда яхшиланмагунча ҳеч қанақанги экспорт бўлиши мумкин эмас», — деган сўзларини келтирган. Шунингдек, бу вақтинчалик чора эканлиги, кейинчалик дори воситаси экспорти давом этиши мумкинлиги таъкидланган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва SII ушбу хабарни ҳозирча изоҳламаган деб таъкидлайди NDTV.

Ҳозирги вақтга қадар COVAX дастури Ҳиндистондан 17,7 миллион доза AstraZeneca вакцинасини олган. Ҳиндистон 70 дан ортиқ мамлакатга 60 миллион дозадан кўп коронавирусга қарши вакцина етказиб берган.

Ҳозир эса Ҳиндистоннинг ўзида коронавирус инфекцияси билан касалланиш сурати тез авж олганлиги кузатиляпти. Манбанинг тахминига кўра, айнан мазкур сабаб мамлакат раҳбариятини мамлакатнинг ўзига керак бўлган дори воситаси экспортини тўхтатишга қарор қилишга ундаган. Ҳозирги вақтда Ҳиндистонда икки турдаги вакцина ишлаб чиқариляпти: Covishield (AstraZeneca Британия - Швеция компанияси ва Оксфорд университети томонидан тайёрланган вакцинанинг маҳаллий номи), шунингдек Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компанияси томонидан тайёрланган Covaxin вакцинаси. Ундан ташқари яна тахминан 20 хил вакцина қўлланишга тайёрланяпти. Улар орасида Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ҳам бор, деб хабар беради ТАСС.