Vyommitra исмли робот-космонавтнинг учирилиши жорий йилнинг учинчи чорагида, Gaganyaan миссияси эса келаси йилга мўлжалланган.
Gaganyaan уч кишидан иборат экипажни беш тонналик капсула ичида тахминан уч кун давомида 400 километр баландликдаги Ер орбитасининг қуйи қисмига олиб чиқиб, сўнгра уларни ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
Сингхнинг қўшимча қилишича, робот-космонавт одам функцияларини бажариш ва миссиядаги фазовий капсула билан алоқа ўрнатишга мўлжалланган.
Ҳиндистон коинот агентлиги ҳайвонлар ўрнига роботларни коинотга жўнатиш “коинот муҳитдаги вазнсизлик ва радиация одамларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини” тушунишга ёрдам беришидан умидвор.
Агентлик бундай робот экипажга модул параметрларини кузатиш, панелларни бошқариш, сўровларга жавоб бериш ва келажакдаги миссияларда одамга ўхшаш функцияларни бажаришда ёрдам беришига умид қилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.