Чандраян-3 миссиясининг Викрам қурилмаси биринчи марта Ойнинг жанубий қутбидаги ҳароратни ўлчади.

Қайд этилишича, 23 август куни қўнганидан сўнг Чандраян-3 қаттиқ иш олиб борган: кратерлар сиртини ўрганиш учун Прагян марсоходини ишга туширган, ўрнатилган камералар орқали атроф-муҳитнинг видеоёзувларини жўнатган, ҳатто тадқиқот вазифаларини бажаришга киришган, барча миссия асбоблари эса яхши ишламоқда.

Кейинчалик ISRO яна бир ChaSTE миссия воситасининг муваффақиятли ишлаши ҳақида айтиб ўтди.

ISRO нинг маълумот беришича, ChaSTE олимларга Ой юзасининг иссиқлик ҳаракати қандай эканлигини тушунишга ёрдам беради.

Тажриба давомида асбоб турли чуқурликларда Ер табиий йўлдоши сиртининг ҳароратини ўлчади.

Ҳарорат 80 миллиметр чуқурликда -10 даражадан, Ой сиртида эса 50 даражага етмоқда. Агентлик таъкидлаганидек, бу йўналишда обдон кузатувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Прагян Ой ускунаси хавфли кратерга қоқилиб кетди. Аммо бу ҳодиса тадқиқотчиларни ажаблантирмади, чунки минтақада бундай кратерлар жуда кўп, шунинг учун юмшоқ қўнишни амалга ошириши жуда қийин эди, деб хабар беради korrespondent.net.