Кейинги йигирма йил ичида Ҳиндистондаги қарамлик нисбати (меҳнатга лаёқатли аҳоли ва болалар ва қариялар сони ўртасидаги нисбат) минтақа иқтисодиётлари орасида энг паст кўрсаткичлардан бири бўлади. Мамлакатда ёшлар ва пенсионерларни қўллаб-қувватлашга қодир катталар сони мутаносиб равишда кўпаймоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва инфратузилмани ривожлантириш имконини беради.

Банкнинг фикрича, технология ва инновациялардаги тараққиёт иқтисодий ўсишнинг яна бир ҳал қилувчи омили бўлади. Ҳиндистоннинг нодавлат савдо ассоциацияси – Nasscomнинг маълум қилишича, 2023 йил охиригача технология саноати даромади 245 миллиард долларга ошади. Ҳисоботга кўра, бу ўсиш ахборот технологиялари, бизнес-жараёнларни бошқариш ва дастурий маҳсулотлар ҳисобига таъминланади.

Goldman Sachs маълумотларига кўра, инвестициялар мамлакат ривожига ҳам таъсир қилади. Қулай демографик кўрсаткичлар асосида Ҳиндистоннинг жамғарма ставкаси қарамлик даражасининг пастлиги, даромадларнинг ўсиши ва молия секторининг ривожланиши туфайли ошиши мумкин. Бу кейинги сармояларни рағбатлантириш учун капитални тақдим этади, дейилади ҳисоботда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнат ресурсларида аёлларнинг ўрни эркакларникидан анча паст, мамлакатда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аёлларнинг атиги 20 фоизи иш билан таъминланган, деб хабар беради sof.uz.