Тошқин туфайли штатнинг турли ҳудудларида юзлаб одамларни қолиб кетди. Бедарак йўқолган одамлар бор. Уларнинг аниқ сони маълум эмас.
Давлат маъмурияти қутқарув операциясини ўтказиш ва одамларга зарур ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга соляпти. Ҳудуд маъмурияти ҳарбийлардан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Қутқарув ишларида ҳарбий ҳаво кучлари, денгиз флоти ва қирғоқ қўриқлаш вертолётлари иштирок этмоқда. Улар фуқароларни фалокат зонасидан эвакуация қилишяпти, шунингдек, муҳтожларга озиқ-овқат етказиб беришмоқда.
Тамилнадда уч кундан буён ёмғир ёғмоқда. Бир қатор ҳудудларда электр ва интернет йўқ, йўллар сув остида қолган, темир йўл алоқалари узилиб қолган, деб хабар беради mir24.tv.