Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашди. Олий даражадаги самарали учрашувлар ташкил этилди, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар жадал ва самарали бўляпти, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек маданий-гуманитар йўналишда алмашувлар ривожланяпти.

Ҳ.Пиллаи сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларни модернизациялаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Суҳбатда Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Маниш Прабҳат иштирок этди.