Қайд этилишича, зилзила эпицентри Непалнинг 9 мингга яқин аҳолиси бўлган Жумла шаҳридан 36 км жануби-шарқда ва Ҳиндистоннинг 182 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Баҳраич шаҳридан 166 км шимоли-шарқда жойлашган.

Гувоҳларга таяниб Reuters агентлиги хабар беришича, Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бинолар силкинган.

АҚШ Геология хизмати, ўз навбатида, зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмология маркази эса 6,4 балл деб баҳолаган.

Associated Press мамлакат расмийларига таяниб, Непалдаги зилзила оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди деб хабар берди.