Дарёлар қирғоқдан тошиб чиқди, кўприклар ва уйлар қулаб тушди. Автотранспорт ҳаракати тўхтатилди. Ҳиндистон пойтахтида кунига максимал ёғингарчилик қайд этилган – 153 миллиметр. Мазкур ҳолатга муссон ёмғирлари ва Ўртаер денгизидан нам ҳаво массаларининг кириб келиши сабаб бўлди. Синоптиклар келгуси бир неча кун давомида ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб қолишини тахмин қилишмоқда.
Япониянинг жануби-ғарбий қисмида ҳам вазият худди шундай. У ерда камида олти киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди. Минтақада кучли ёмғир ёғди, сув тошқини ва кўчкилар юзага келди. Ўн минглаб одамлар эвакуация қилиниши керак. 2000 га яқин хонадон электр энергиясисиз қолди, деб хабар беради mir24.tv.