Шарҳларда кимдир AI ботини “инновацион” деб атаган, кимдир эса “робот” ва “ҳиссиётсиз”. Ўз навбатида, канал раҳбари Жаги Мангат Панда сунъий интеллектга асосланган бошловчи дебютини “эшиттириш ва рақамли журналистикадаги муҳим босқич” деб эълон қилди.
Реал кўринишдаги Lisa мунажжимлар башоратини ўқийди ва спорт янгиликлари ва об-ҳаво маълумотларини эълон қилади. Панданинг тушунтиришича, телеканалдаги AI янгиликлари бошловчисининг пайдо бўлишидан мақсад, кундалик ишларни роботга юклаб, ходимларни “яхшироқ янгиликлар устида ишлаш ва ижодкорлик учун вақт ажратиш”дир.
Бироқ Lisa ва бошқа янгиликлар ботларининг пайдо бўлиши Ҳиндистонда мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларининг келажаги ҳақида баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. AI бошловчидан фойдаланиш тенденцияси Хитойдан Жануби-Шарқий Осиёгача бўлган бошқа Осиё мамлакатларида ҳам кузатилмоқда, бу эса янгиликлар трансляциясининг қиёфасини ўзгартиради. AI юзлаб тилларда гаплашадиган Ҳиндистондаги аудиторияга эришиш учун кучли восита. Илгари Деҳлида жойлашган India Today Group мамлакатнинг биринчи сунъий интеллект янгиликлари бошловчиси Sanaни тақдим этди, у инглиз, ҳинд ва бенгал тилларида янгиликларни ўқишдан ташқари, об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар берди ва бошқа журналистлар билан бирга 75 тилда дастурларни олиб борди, деб хабар беради ict.xabar.uz.
Янги AI бошловчилари янгиликлар, мақолалари ва видеолардан олинган маълумотларни таҳлил қилувчи машинани ўрганиш алгоритмларидан фойдаланишди. INDIAai ҳукумат веб-сайтига кўра, сунъий интеллект бошловчиси “нима айтилганини ва ким айтганини тўплайди, кузатиб боради ва таснифлайди ва кейин бу маълумотларни фойдали ва тегишли маълумотларга айлантиради”.