Фожиа Одиша штатида юз берди. Мутахассислар штат ҳудудида икки соат ичида 61 мингга яқин чақмоқ оқимини қайд этган.
Синоптиклар яқин кунларда мамлакат шарқида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ва кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди, деб хабар беради mir24.tv.
Ноқулай об-ҳаво ҳозирги вақтда Бенгалия кўрфазида ҳосил бўлган кучли ҳаво оқимлари билан боғлиқ. Маҳаллий PTI ахборот агентлигига кўра, ўтган йили Ҳиндистонда деярли 1000 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлган.