Қутурган фил ўн кун давомида Ҳиндистонда бутун ҳудудни таҳликада ушлаб турибди. Бугун у 22 кишини, жумладан, уни ухлатишга уринган чўпонни ўлдиргани маълум бўлди.
Фил муст – тестостерон даражаси ўн баравар кўпаядиган ҳолатда. Маҳаллий аҳоли бу жуфтлашиш мавсуми билан боғлиқ эмаслигини билишади, аксинча, йирик ҳайвон баъзан бошқариб бўлмайдиган, тажовузкор бўлиб қолади, ҳаммага ҳужум қилади ва уни ушлаш деярли имконсиз бўлади. Муст пайтида филлар узоқ масофани босиб ўтиши мумкин, бундай пайтда унга дуч келмаган маъқул. Мазкур нар фил аллақачон қурбонлар сони бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар берди m.5-tv.ru.