Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир суткада коронавирус инфекциясининг 260 минг янги ҳолатини қайд этди. Умуман олганда, мамлакатда 15 миллиондан ортиқ одам вирус юқтирган.
Шу тариқа, Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Ҳиндистон шифохоналари олдида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишни истаган одамлар сони кўпаймоқда. Мамлакатда коронавирус инфекциясини биринчи юқтириш ҳолати 2020 йил 30 январда қайд этилган.
Шу кунларда Ҳиндистонда 1 929 305 бемор коронавирусдан даволанмоқда. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда ҳозиргача 123 миллион доза вакцина ишлатилган.