“Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Mirage 2000 самолёти бугун Шивпури (Гвалиор) яқинида режалаштирилган машғулот парвози чоғида тизимдаги носозликга дуч келганидан сўнг ҳалокатга учради. Иккала учувчи ҳам эсон-омон чиқариб юборилди”, деб хабар берди мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ижтимоий тармоқда.

Уларнинг қайд этишича, ҳарбий-ҳаво кучлари ҳалокат сабабларини аниқлаш учун тергов ўтказишни буюрган.

Mirage 2000 – 1970-йилларда Dassault Aviation фирмаси томонидан ишлаб чиқилган Франциянинг тўртинчи авлод кўп мақсадли қирувчи самолёти. Очиқ маълумотларга кўра, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларида 48 та шундай самолёт бор, деб хабар беради ria.ru.