Камида иккита ўлим ҳолати қайд этилди ва шаҳар ҳокимияти фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва жамоат жойларида ниқобсиз юрмасликка чақирмоқда.
“Вазиятни таҳлил қилиш ва Нипах вируси инфекциясига қарши курашда штат ҳукуматига ёрдам бериш учун Кералага экспертлар гуруҳи юборилди”, деди Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мансукх Мандавия.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда марҳумлардан бирининг яқинлари инфекция аломатлари билан жонлантириш бўлимида ётибди. Шифокорлар эпидемиянинг эҳтимоли борлигини инкор этишмоқда, чунки ўлимга олиб келиш эҳтимоли юқори эканига қарамай, касаллик глобал хавф туғдирмайди, чунки у жуда секин тарқалади.
2018 йилда Ҳиндистонда Нипах вируси оқибатида 17 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, ўтган йили бир боланинг ўлими расман тасдиқланган эди. Кўпгина юқумли касалликлардан фарқли равишда, Нипах вируси мияга таъсир қилади ва касалликнинг бошиданоқ кучли бош оғриғини юзага келтиради, деб хабар беради aif.ru.