Хабарларга кўра, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30 МКИ қирувчи самолёти бугун Махараштра штатининг Насик туманида ҳалокатга учради. Самолётнинг иккала учувчиси самолётдан эсон-омон чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Самолёт Ҳиндустан Аеронаутиcс Лимитед компаниясида капитал таъмирланган ва синовдан муваффақиятли ўтган бўлган. Ҳиндустан Аеронаутиcс Лимитед компанияси расмийларининг айтишича, учувчилар техник носозлик ҳақида хабар берган. Аммо шунга қарамай парвоз амалга оширилган.

Ҳозирда ҳалокатнинг сабаблари ўрганилмоқда.