Ҳодиса Махараштра штатида юз берди. Ҳодиса қурувчилар кўприк типидаги кранни бошқараётган вақтда содир бўлган. Бу йўллар, кўприклар, йирик бинолар қурилишида ишлатиладиган йирик балкаларни жойлаштиришга хизмат қиладиган машина.

Полиция қулаган кран вайроналари остида одамлар бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Расмийлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини фожиа сабабларини чуқур ўрганишга чақирди, деб хабар беради mir24.tv.