Олим Сумя Сваминатан ҳозирда Ҳиндистонда кузатилаётган эпидемиологик ҳолатлар «ҳиндча» штаммнинг жуда тез тарқаладиган варианти эканидан огоҳлантирган.
Таъкидланишича, ЖССТ ушбу вариантнинг мутацияси ва таснифи фарқли бўлгани сабаб «қизиқарли вариант» рўйхатига киритган. Аммо ташкилот ҳозирча уни «ташвишлантирувчи вариантлар»нинг қисқа рўйхатига қўшмаган.
Шунингдек, у айни пайтда пандемия минглаб одамларга таъсир қилиши ва тез тарқалиши сабабли вирус билан курашиш жуда қийин эканини, вазиятни назорат қилишни тиклаш учун эмлашнинг ўзи етарли бўлмаслигини айтган. Ҳиндистон дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлишига қарамай, шу пайтгача 1,3 миллиард аҳолнинг атиги 2 фоизи коронавирусга қарши эмланган.