"UNO MINDA" 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Компания Ҳиндистон, Индонезия, Ветьнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга. Бош офиси Харяна штатининг Манесар шаҳрида жойлашган.
Компания корхоналарида 21 мингдан ортиқ киши доимий иш билан банд. Компания Манесар ва Сонепат (Харяна), шунингдек Пуна (Махараштра) шаҳарларида муҳандислик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларига эга. Компаниянинг йиллик савдо айланмаси 1,1 миллиард AҚШ долларидан зиёд.
Музокаралар чоғида Нирмал Минда Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди.