У ерда олтингугурт ва альюминий ва темир каби металларни топди, деб хабар берди Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти.
“Чандраян-3 роверидаги лазерли учқун эмиссия спектрометрия асбоби биринчи марта жанубий қутб яқинида Ой юзасининг элементар таркибини ўлчашни амалга оширди. Бу ўлчовлар минтақада олтингугурт мавжудлигини аниқ тасдиқлайди, ваҳоланки аввал орбитал ускуна бортидаги асбоб-ускуналар ёрдамида буни аниқлашнинг имкони бўлмаган эди. График кўринишда тақдим этилган дастлабки таҳлиллар Ой юзасида альюминий, олтингугурт, кальций, темир, хром ва титан мавжудлигини аниқлади. Кейинги ўлчовлар марганец, кремний ва кислород мавжудлигини кўрсатди. Водород борлиги бўйича чуқур тадқиқот олиб борилмоқда”, — дейилади Ҳиндистон космик агентлиги хабарида.
Лазерли учқун эмиссия спектрометрияси – бу материалларнинг таркибини кучли лазер импульсларини таъсир эттириш орқали таҳлил қиладиган усул. Лазер зарбаси тош ёки тупроқ каби материал юзасига қаратилган ва плазма ҳосил қилади, деб хабар беради ria.ru.