2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинмоқда.

Шундан, ҳисоботларда бугунги кунда ижро қилинганлиги кўрсатилган 3 710  та топшириқларни бажарилганлигини ҳаққонийлиги, Олий таълим тизимида олиб борилган ислоҳотларни натижадорлиги баҳоланади.

Дастлабки ўрганишларда 4 та топшириқни ижроси таъминланмасдан қолаётганлиги маълум бўлди ва ушбу топшириқларни бажарилиши алоҳида назоратга олинди.

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та Олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм нақд пуллар бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.

Худди шундай, Жиззах политехника институтида 1,5 млрд сўм маблағлар пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган.

Бухгалтерия хизмати масъуллари тушинитириш хатларида юқорида кўрсатилган маблағларни ўзлаштирганликларини кўрсатиб ўтган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ўзлаштирилган маблағларни ўз жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда Бош прокуратурага юборилди.

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида назорат тадбири давом эттирилмоқда, якуний маълумотлар бўйича қўшимча ахборот берилади.