Ҳукумат томонидан 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламентлар тасдиқланган.
Қоидага мувофиқ, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 215-5-моддасига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Шунга кўра бу соҳада таъминотчи корхоналар ходимлари томонидан юқоридаги регламентлар талабларига риоя этилмаслик, ҳисоблагич учун ортиқча маблағ ундириш каби ҳолатлари аниқланганда Адлия вазирлиги 1008 ва 1148 ишонч телефони рақамларига ёки info@adliya.uz электрон почтага мурожаат қилиш мумкин, дейилади давлат хизматлари янгиликлари каналида.
Ҳисоблагичлар ким томонидан таъмирланиши керак?
Ҳисоблагичларда носозлик пайдо бўлса хизмат кўрсатувчи корхона томонидан таъмирлаши эслатилди. Бунинг учун аҳолидан пул олиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Фарғона водийсида электропоездлар қатнови икки баробар оширилиши мумкин
- Тошкент аэропорти темирйўл орқали «Тошкент-Шимолий» вокзалига боғланиши мумкин
- «Uklon» такси агрегаторлари бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилди
- Фарғонада 105 нафар бола заҳарланган иш бўйича суд ҳукми чиқарилди
- Сурхондарёда ЙПХ инспектори ортидан қувган Каптива аварияга учради: инспекторга хизмат текшируви тайинланди
- Сув омборларидаги туристик объектларда хавфсизлик талаблари кучайтирилади
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаблар белгиланди
- Устюртда янги қудуқдан юқори босим остида газ олинди