“ВОЛВО” русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 5 тонналик ҳамда 8 тонналик “ИСУЗУ” юк машиналари билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодиссаси оқибатида 8 тонналик “ИСУЗУ” юк машинасида ёнғин келиб чиққан, дея хабар беради ФВВ Ахборот хизмати.
"Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ва ЙПХ ёнаётган машинани соат 06:07 да ўчиришган. Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.