Аввало, улар “Думар” МФЙ аҳолисининг ўз томорқаларидан унумли фойдаланиши, турли кўчат навларини етиштираётгани билан қизиқишди. Хусусан, норинлик кўчатшунос, тадбиркор Алишер Тошбоев хонадонида кўчат навларини етиштириш, питомниклар яратиш бўйича амалий ишлар ўрганилди.
Маълумки, Оҳангарон аҳлининг асосий фаолияти чорвачилик билан боғлиқ. Ҳоким ёрдамчиси ҳам Сартамғалида мазкур йўналиш билан бирга, кўчатчиликни ривожлантириш ҳамда асаларичиликни йўлга қўйиш тажрибаларини оммалаштиришни мақсад қилган.
“Яшил макон” уммуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатларни кўпайтириш, аҳолининг даромад манбаларини ошириш мақсадида 2 йиллик режа ишлаб чиқилди.
Хусусан, куни кеча 4 000 дона асаларичилик йўналишига мос келувчи дарахт кўчатларига буюртма берилди. Ушбу кўчатлар келгуси йилларда “Сартамғали” МФЙда кўпайтирилиб, Охангарон туманининг барча жойларига шартнома орқали етказиб берилиши режалаштирилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.