Олмалиқ шаҳри 1-секторда жойлашган Мирзо Улуғбек МФЙда бир неча йиллардан буён қаровсиз ва бўш ётган бино ўрнида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан кардиологик ва урологик касалликларни даволовчи хусусий клиника фаолияти йўлга қўйилди.

Клиниканинг расмий очилиш маросимида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев, ҳоким ўринбосари Соҳиб Ахмедов ва маҳалладаги нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этишиб, дуои фотиҳа билан эзгу ниятлар тилашди.

Тадбиркор Алишер Нуралиев бошчилигида очилган ушбу лойиҳага 200 миллион сўм банк кредити ва ўз ҳисобидан 400 миллион сўм инвестиция киритилди. Клиникада лаборатория-диагностика, жарроҳлик ва муолажа хоналари мавжуд бўлиб, 8 нафар киши иш билан таъминланди.