Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳроржон Мансуров ҳам пиллачилик бўйича масъул Давронбек Дўлановдан бир қути ипак қурти уруғини сўради: “Мен уни кузатиб, қачон барг ейди, қачон ухлайди-ю, қачон пилла ўрашга киришади. Ана шуларни кузатмоқчиман”.

Қурт уруғи меҳр билан парваришланди. Эртадан, ипак қуртларига даста қўйиш бошланади. Бу соҳада 17 йиллик тажрибага эга Мавлуда Назарова жараёнларда кўмаклашиб боряпти.

"Пилла ҳосили мўл бўлишидан умидвормиз. Қуртлар тўйиб барг еди, намлик етарли сақланди, жой ҳам етарли. Насиб бўлса, уч-тўрт кунда бунинг исботини биргаликда кўрамиз", – дейди ҳоким.