Жорий йилнинг ўтган беш ойида Судьялар олий кенгашида 313 нафар номзод муҳокама қилиниб, улардан 160 нафари судьялик лавозимига муносиб топилди.

Ҳозирда 78 та (5,9%)  судьялик лавозими вакант бўлиб турибти ( Ўтган йили вакант судьялик лавозимлар 17, 1 фоизни ташкил этган).

Судьялар олий кенгаши ваколатига судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўришдек масала ҳам киради.

2020 йилда учта ҳолатда судьяларнинг дахлсизлигини бузилгани аниқланиб, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилган бўлса,  жорий йилнинг ўтган даврида тўртта  шундай ҳолат юз берди.  Аниқланган ҳолатлар бўйича  Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга ўз вақтида тақдимномалар киритилиши натижасида битта жиноят, икки маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилди. Яна бир ҳолат ўрганилмоқда.