Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталди.
Бутун республикада аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича катта тадбир бошланган.
Ҳозиргача жами 7 миллион 613 минг хонадондан 4 миллион 776 минги рўйхатдан ўтди. Лекин бу борадаги ишлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент вилоятида секин кечмоқда.
«Бундай муҳим тадбир 37 йил ичида биринчи марта ўтказиляпти.
Рўйхатга олиш – ҳар бир маҳалла, ҳар бир оиланинг реал ҳолатини аниқлаш, келгуси режаларни шунга қараб белгилаш, энг асосийси, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган самарали механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади», – деди давлатимиз раҳбари ва барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.
Йиғилишда туман ҳокимлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот ва таклифлари тингланди.