Ҳозирги кунда 30 дан зиёд йирик ва ўрта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 100 дан ортиқ сервис корхоналари мавжуд.

Давлатимиз раҳбари бу қувватлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаб, қуёш панеллари, аккумулятор, инвертор, сув иситкич, мис кабель ва трансформатор ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлигини қайд этди.

Шу билан бирга, маҳаллий корхоналарга хорижий инвесторлар талаб қиладиган халқаро сертификатларни олишда ва ишлаб чиқаришни стандартларга мувофиқлаштиришда кўмаклашиш вазифаси қўйилди.