Шунингдек, соҳада фаолият юритаётган ходимларни замонавий техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш ишлари изчил давом этмоқда.
Шу муносабат билан Нукус шаҳрида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон ҳудудий филиали учун харид қилинган хизмат автотранспорт воситаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ҳудудий филиал тасарруфидаги шаҳар ва туман электр таъминоти бўлимлари учун юк-йўловчи ташишга мўлжалланган 30 та замонавий «Changan» электромобиллар топширилди.
Мазкур транспорт воситалари электр тармоқларида профилактик назорат ишларини олиб бориш, авария ҳолатларига тезкор етиб бориш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгешининг joqargikenes ижтимоий тармоғида.