Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ҳолатига республикамизда 84,1 миллион бош паррандалар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,4 фоиз.

2021 йилнинг январь-март ҳолатига жами паррандаларнинг 15,3 фоиз фермер хўжаликлари, 60,1 фоиз деҳқон хўжаликлари ва 24,6 фоиз қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида паррандалар сони:

Қорақалпоғистон Р. – 4,5 миллион;

Андижон – 7,7 миллион;

Бухоро – 5,6 миллион;

Жиззах – 3,6 миллион;

Қашқадарё – 6,0 миллион;

Навоий – 3,3 миллион;

Наманган – 5,5 миллион;

Самарқанд – 11,5 миллион;

Сурхондарё – 5,3 миллион;

Сирдарё – 2,2 миллион;

Тошкент – 15,2 миллион;

Фарғона – 7,9 миллион;

Хоразм – 5,8 миллион.