​Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида ўрмон хўжалиги билан бирга ўрмон хўжалигида туризмни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, ташриф буюрувчиларни ўрмонларда ҳордиқ чиқаришлари учун шароитлар яратиш вазифаси қўйилди. Бўстонлиқ туманида амалга оширилаётган туристик бунёдликларни Тошкент вилоятининг бошқа туманларига ҳам татбиқ этиш буюрилди.

Ташриф буюрувчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари, уларнинг табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилишларини йўлга қўйиш, шунингдек, ҳудудларда сайёҳлик маршрутларини йўлга қўйиш топшириқлари берилди.

Бўстонлиқ туманида 56 та сайёҳлик маршрутлари ишлаб чиқилиб, 1-5 кунлардан иборат бўлган саёҳат турлари йўлга қўйилмоқда. Ҳудудда сайёҳлик тизимини йўлга қўйилиши, албатта, маҳаллий аҳолининг даромади.

Бўстонлиқ туманида меҳмонхоналар ва бошқа туристик мажмуаларни ташкил этмоқчи бўлган инвесторларга мажбурият сифатида экологияни муҳофаза қилишга ўз ҳиссасини қўшиш масъулиятини ҳам қўймоқдамиз. Яъни томчилаб суғориш тизимини жорий этган ҳолда белгиланган ҳудудларда боғлар, экинларни ташкил этиш мажбуриятини қўймоқдамиз.

Яна бир муҳим йўналишлардан бири – Ўрмон хўжалиги қўмитаси билан бирга ҳудудларда табиат музейларини ташкил этишни мақсад қилганмиз. Бу музейлар аҳолини табиат ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилади