Шунинг учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ҳозирги 40 миллиарддан 60 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинмоқда.
Бозорларимизни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бутун йил давомида барқарор нархда таъминлаш учун 2026 йилдан доимий интервенция тизимига ўтилади.
Ҳудудлардаги «Озиқ-овқат жамғармалари»га ажратиладиган ресурс 2,5 баробар кўпайтирилиб, 500 миллиард сўмга етказилади.
Шунингдек, мева-сабзавотга ихтисослашган 1 мингта маҳаллада сиғими 100 тоннагача бўлган кичик совиткичли омборлар барпо этилади.
Бу ишлар келгуси йил инфляция даражасини 6-6,5 фоизга туширишга хизмат қилади.