Иқтисодий фаоллик барометри ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишини  мунтазам равишда баҳолашга қаратилган бўлиб, фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида фаол рақобат муҳитини шакллантириш имконини беради.

ПМТИ матбуот хизматининг маълум қилишича, иқтисодий фаоллик барометрини аниқлашда 12 та кўрсаткичдан иборат 3 та муҳим таркибий қисм, яъни ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, ташқи савдо фаоллигидан фойдаланилади.

Тадқиқот натижаларига кўра,  2021 йилда юртимиз ҳудудлари бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида иқтисодий фаоллик нисбатан юқори бўлгани аниқланди. Бунга Самарқанд ва Фарғона вилоятларида асосан ташқи савдо кўрсаткичи, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида эса тадбиркорликнинг фаоллиги сабаб бўлган.

Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг Иқтисодий фаоллик барометрида 2020 йилдагига нисбатан ижобий ўсиш кузатилган.