Йўриқнома бланкалар тарзидаги ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш эмитент томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

  • ҳужжатли қимматли қоғозлар эмитенти тугатилганда;
  • эмитентнинг номи ўзгарганда;
  • облигасиялар тўлиқ сўндирилганда;
  • ҳужжатли қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ҳужжатли шаклдан ҳужжатсиз шаклга ўтказилганда;

Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилиш кўзда тутилган санадан 1 ой олдин эмитент бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

Ҳужжатли қимматли қоғозлар ёқиб юбориш ёки уларни жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.